Турк компанияси Мирзаободда сув ва энергия тежамкор иссиқхона мажмуасини барпо этади

15:46 16 Январь 2024 Жамият
300 0

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг Туркиянинг “MINESSI A.S." компанияси бошқаруви раиси Ясин Каплан билан мулоқотида Мирзаобод туманида сув ва энергия тежовчи технологияларга асосланган замонавий иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг бўлажак мажмуада 750 та доимий иш ўрни яратилади. Иссиқхона ягона тизимга уланган 4 та блокдан иборат бўлади. Сабзавотлар, қулупнай, гул ва гул кўчатлари, мева ва мевали дарахт кўчатлари алоҳида-алоҳида блокларда етиштирилади. Ҳар бир блокда маҳсулотларга ишлов бериш, саралаш ва қадоқлаш учун ёпиқ майдонлар ташкил қилинади. Шунингдек, қадоқлаш учун зарур бўладиган гофракартон ва пластик идишларни ҳам шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланилса, кейинчалик 10 МВт қувватга эга электр станцияси қурилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, иситиш учун геотермал энергия манбаларидан фойдаланиш имконияти бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Мажмуада етиштириладиган маҳсулотлар асосан БАА ва Саудия Арабистонига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер