Туман ва шаҳарлар бюджетлари даромади оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилган
Янгиланган Конституция талаби асосида маҳаллий кенгашлар яқинда ҳокимларни лавозимга тасдиқлашда уларнинг ҳудудни ривожлантиришга оид дастурларини илк бор кўриб чиқиб, маъқуллади.
Халқимиз депутатлардан бу дастурлардаги вазифалар ижроси бўйича депутатлик ва кенгаш назоратини амалга оширишда фаол ва ташаббускор бўлишни кутмоқда.
2025 йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш режалаштирилган. Бу орқали маҳаллий кенгашларнинг ушбу соҳадаги роли янада ортади.
Натижада 2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари даромади 9,4 трлн сўмга ёки 47 фоизга ошади.
Бу ислоҳотлар туман ва шаҳарлар ўз ҳудудидаги муаммоларни мустақил ҳал этиш имкониятини тубдан ошириш баробарида еенгашлардан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалалар ечими бўйича асосли ташаббусларни илгари суришни ҳам тақозо этади.
Сенат эса бу йўналишларда маҳаллий кенгашлар фаолиятини тизимли таҳлил қилиб, уларга кўмаклашиб бориши зарур.
Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган.
Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу кенгашлар 34 минг 400 та қарор қабул қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу қанчалик муҳим вазифа экани яққол аён бўлади.
Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши кераклиги таъкидланди.
Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Ҳар бир қўмита жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан ўтган беш йил давомида ўртача 37 тадан назорат-таҳлил тадбири ўтказган.
Лекин назорат тадбирлари кутилган натижа бераяптими, улардан кейин жойларда аниқ бир муаммо ўз ечимини топаяптими, деган савол сенаторларни ўйлантириши керак.
Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг