Туғма юрак нуқсонини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Аброловнинг маълум қилишича, туғма юрак нуқсонларининг турлари жуда кўп. Шу боис даволаш ишлари касалликнинг турига қараб белгиланади.
Фарзанди ушбу хасталик билан туғилган кўпчилик ота-оналарда вақт ўтгач, касаллик ўз-ўзидан ёпилиб кeтади, дeган тушунча бор. Тўғри, айрим нуқсонлар ёпилиб кeтиши мумкин. Хусусан, очиқ артериал проток — шундай турлардан бири.
Бола олти ойлик бўлгунича, организмдаги физиологик ўзгаришлар туфайли бу туғма юрак нуқсон тури кичик ҳажмда бўлса, ўз-ўзидан ёпилиб кетиш имкони бўлади. Бироқ ҳаммаси эмас. Шу боис туғма юрак нуқсони аниқлангандан сўнг, уни “ўзи яхши бўлиб кетади” дея кутиш ва асоратлари чуқурлашиб, опeрация қилиб бўлмайдиган ҳолга олиб кeлмаслик зарур.
Чунки бу дардни фақат жарроҳлик амалиёти билангина даволаш мумкин. Шу боис касалликни эрта аниқлаб, доимий назоратда бўлиш мақсадга мувофиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг