Трамп Украинадан АҚШ Киевга берган миллиардлаб долларлик ёрдамни қайтаришни талаб қилмоқда

Америка етакчиси Доналдь Трамп Украинадан Россия босқини бошланганидан кейин АҚШ Киевга берган миллиардлаб долларлик ёрдамни қайтаришни талаб қилмоқда. Бу ҳақида «Правда» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Қўшма штатлар Украина билан тузилиши кутилаётган фойдали қазилмалар бўйича шартномага янги келишув шартларини қўшган.
Янгиланган шартларга кўра, шартнома имзоланиши учун Украина Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Қўшма Штатлардан ҳарбий ва молиявий ёрдам сифатида олган миллиардлаб долларлик маблағларни қоплаб бериши шарт бўлади.
Шунингдек, Украина табиий ресурсларни ўзлаштиришдан олинадиган фойданинг ярмини АҚШ назоратидаги фондга ўтказиши лозимлиги ҳам шартнома тузишнинг янги шартлари рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, Вашингтон Украина уруш давомида олган барча маблағларининг устига йиллик 4 фоиз қўшимча қўшилган ҳолда қайтармагунча, ушбу фонддаги Киев активларини мусодара қилишни мўлжалламоқда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳамда Украина ўртасида тузилиши кутилаётган фойдали қазилмалар бўйича битимнинг янгиланган шартлари рўйхатида Киев хавфсизлиги бўйича кафолатлар ҳақида ҳеч қандай банд киритилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг