Трамп Си Цзиньпинни ўзининг инаугурация маросимига таклиф қилди
Архив фото
АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонган Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга 2025 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтадиган ўзининг инаугурация маросимига таклифнома юборган. Бу ҳақда «CBS News» телеканали хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бўлажак президент жамоаси маросимга бошқа хорижлик меҳмонларни ҳам таклиф этиш ниятида.
«Сайланган президент Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпинни келаси ой ўтказиладиган инаугурация маросимида иштирок этишга таклиф қилди», — дейилади хабарда.
Трамп аввалроқ инаугурация маросими учун қўмита тузган эди. Унга узоқ йиллик дўстлари ва тарафдорлари, инвестор Стив Виткофф ва сенатор Келли Лоэффлер раҳбарлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг