Трамп Хитойга ён босадими ёки Ҳиндистонга?

17:21 06 Январь 2025 Дунё
273 0

Ўтган ҳафта Хитой янги округлар ташкил этилишини эълон қилганида Нью-Деҳли томонидан федерал равишда бошқариладиган Ладахнинг бир қисми сифатида даъво қиладиган ер участкаларини ўз ичига олган чегараларни белгилаб қўйди.

Ҳиндистон дарҳол оммавий норозилик билан жавоб берди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Нью-Деҳли Ҳиндистон ҳудудининг Хитой томонидан босиб олинишини ноқонуний ҳисоблаб, ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг баёноти мамлакатнинг ҳудудий даъволарига қонунийлик бермайди.

Осиё гигантлари ўртасидаги сўнгги келишмовчиликлар октябрь ойидаги икки мамлакат ўртасидаги чегара масалаларидан сўнг яна кескинлашди. Аввал Ҳиндистон назорати остида бўлган, аммо Хитой 2020 йилдан бери эгаллаб олган ерларнинг келажаги ҳақидаги саволлар ҳам жавобсиз қолмоқда. Таҳлилчиларга кўра, энди Ҳиндистон – Хитой муносабатлари яна бир катта синовга дуч келиши мумкин.

Биринчи муддатда Хитой билан савдо урушини бошлаган Трамп Пекиндан импорт қилинадиган маҳсулотларга 100 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилди. Шунга қарамасдан, Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини яхши инсон дея тарифлар экан, Ҳиндистонга ҳам тарифлар «ваъда қилган».

20 январда Оқ уйга келадиган Трамп ўзининг яқин иттифоқдоши Илон Маскнинг бизнес манфаатларига тааллуқли бўлган Хитойга нисбатан бироз юмшоқ сиёсат олиб борадиган кўринади. Буларнинг барчаси Ҳиндистоннинг стратегик ҳамжамиятининг айрим қисмларида ташвиш уйғотмоқда. Ҳиндистоннинг собиқ дипломати Жаянт Прасаднинг айтишича, Трамп душманларига хушомад қилиш ва дўстларини безовта қилишга мойилдир.

Ноябр ойидаги ғалабадан кейин Трамп бир пайтлар тақиқламоқчи бўлган Хитойга тегишли «Тик-ток» иловасини «қутқариш»га ваъда берган ва Хитой раиси Си Цзиньпинни қасамёд маросимига таклиф қилган, бироқ Пекин таклифни қабул қилмаган.

Ҳиндистон, ўз навбатида, Трампнинг Хитойга муносабати билан боғлиқ ноаниқликни енгишга ҳаракат қилмоқда. Моди 2025 йилда АҚШ, Ҳиндистон, Япония ва Австралияни ўз ичига олган Қуад гуруҳи раҳбарлари ўртасидаги учрашувни ўтказиши кутилмоқда. Бунинг учун Нью-Деҳли Трампнинг Ҳиндистонга боришини хоҳлайди. Шу билан бирга, Хитой бу йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитига мезбонлик қилади, Моди у ерга бориши шарт.

2020 йилнинг май ойида Ладахнинг Галван шаҳрида Ҳинд ва Хитой қўшинлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 20 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлганидан сўнг, Нью-Деҳли Хитой иловаларини бузиб, «ТикТок» ни тақиқлади. Ҳиндистон миллий хавфсизлик хавотирларини келтириб, Хитой сармоялари ва мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларини текширишни кучайтирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?