Товламачилик йўли билан ҳокимлик мансабдорларидан пул ундирмоқчи бўлган «блогер» ушланди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган блогер, туман ҳокимлиги мансабдорларидан моддий маблағ ундиришни мақсад қилиб, уларнинг фаолияти хусусидаги асоссиз ва нохолис материалларни доимий равишда ижтимоий тармоқларда тарқатиш йўли билан таҳдид қилиб, ушбу материалларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.
Таъкидланишича, 6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, блогер мансабдор шахсдан товламачилик йўли билан 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг