Тошкентнинг тўрт туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

10:59 21 Август 2024 Жамият
464 0

Фото: defesmeta

Тошкентнинг тўрт туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор, Шайхонтоҳур, Миробод ва Яшнобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 21 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Олмазор туманида соат 10:00 дан 17:30 гача 35 та улгуржи истеъмолчилар, шунингдек, «Орзу», «Қуёш» ва «Чустий» МФЙларидаги 40 та кўп қаватли уйдаги 4604 та хонадон газсиз қолади.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 17:30 гача давом этиб, 38 та улгуржи истеъмолчилар, шунингдек, Ҳувайдо, С-27 ва С-26 даҳаларидаги 60 та ерли хонадон ва 66 та кўп қаватли уйдаги 2588 та хонадон газдан фойдалана олмайди.

Шунингдек, ушбу туманнинг «Белтепа» МФЙдаги 582 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 487 та хонадон, «Ипакчи» МФЙдаги 1103 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 447 та хонадон,«Катта Жарариқ» МФЙдаги 1032 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 346 та хонадон, «Ўзбекистон» МФЙдаги 1171 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйдаги 19 та хонадон, «Эски Жарариқ» МФЙдаги кўп қаватли уйлардаги 662 та хонадон, «Янги Жарариқ» МФЙдаги 454 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 434 та хонадон газсиз қолади.

Миробод туманидаги техник ишлар соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади ва «Чинор» МФЙдаги кўп қаватли уйлардаги 660 та хонадон ҳамда 20 та улгуржи истеъмолчилар учун газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод туманидаги таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 17:00 гача чўзилади ва «А.Яссавий» МФЙдаги 4 та кўп қаватли уйлардаги 336 та хонадон газ манбаидан узилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрган.

Аввалроқ, 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?