Тошкентнинг икки туманида ноқонуний дори воситалари сотувчилари жиноят устида ушланди

00:11 23 Ноябрь 2021 Жамият
1130 0

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, прокуратуранинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туман бўлимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, наркотик моддаларни ноқонуний равишда сотаётган икки фуқарони қўлга олган. Дорихонадан 161 дона «Зардекс» ва 56 дона «Регапен» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, яна икки нафар фуқаро тўртта гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Мазкур дорихонадан 62 дона кучли таъсир этувчи «Регапен» дори воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Қолаверса, улар бошқа дорихонада жиноят устида ушланган. Ундан 83 дона «Зардекс» ва 4 дона «Регапен» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Юқоридаги барча фуқароларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?