Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча иссиқ сувсиз қолади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор ҳамда Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ва май ойларида «Тошкент Иссиқлик Маркази» ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режалаштирилган профилактик ўчиришлар жадвалида ўзгаришлар киритилган.
Янгиланган жадвалга мувофиқ, 20 апрелдан 21 апрелга ўтар кечаси ИМ-1: Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнабод туманлари, 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси эса ИМ-3: Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларига қарашли қозонхоналар фаолияти тўхтатилади.
Кўрсатилган даврда тегишли иссиқлик манбалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлардаги истеъмолчилар учун иссиқ сув таъминоти 25 апрелгача тўхтатилади.
Таъминотнинг ўчирилиши таъсир этувчи манзиллар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
«Олдиндан ушбу маълумотни инобатга олишингизни ва зарурият туғилганда иссиқ сувнинг муқобил манбаларидан фойдаланишни режалаштиришингизни сўраймиз. Тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг