Тошкентга гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

08:36 05 Январь 2022 Жамият
1002 0

Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган осойишталик посбонлари "Спарк" русумли автомобилни тўхтатишди. Автомобилни текшириш чоғида ҳайдовчига тегишли селлофан парчага ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда борлиги аниқланди. У мазкур гиёҳвандлик моддасини пойтахтга олиб келиб ўтқазмоқчи бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Бектемир тумани ИИОФМБга олиб бориб топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?