Тошкентдан ҳудудларга қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда

Йўловчилар оқими катта эканлигини ҳисобга олиб, 20 декабрдан 31 декабрга қадар қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Тошкент” автовокзалидан кундалик 53 та рейсга қўшимча равишда ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 20 дан ортиқ автобус қатновлари ташкил этилади.
Хусусан, 20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент — Навоий, Тошкент — Зомин, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қарши, Тошкент — Қоракўл, Тошкент — Термиз, Тошкент — Денов, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Узун йўналишларида кундалик белгиланган рейслардан ташқари йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Қўшимча автобус рейслари ҳамда қатнов жадваллари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Тошкент автовокзали расмий канали орқали олиш мумкин.
Йўловчилар чипталарни Тошкент автовокзали чиптахоналаридан ҳамда АТТО, UzBus мобиль иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг