Тошкентдан деярли 12 баравар катта айсберг Буюк Британияга тегишли ороли билан тўқнашиши мумкин
Дунёдаги энг катта А23а айсберги деярли 40 йиллик ҳаракатсизликдан сўнг 2024 йилнинг ноябрь ойида очиқ океан узра суза бошлаган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, триллион тонналик айсберг Атлантика океани жанубида жойлашган Буюк Британиянинг денгизорти ороли — Жанубий Жоржия билан тўқнашиши мумкин. Бу ҳақида «France 24» нашри хабар берди.
Айсбергнинг океандаги ҳаракати таҳлил қилинганида унинг Буюк Британия ороли томон силжиётгани аниқланган.
Океанограф олимлар ушбу ҳолатни диққат билан кузатиб, айсбергнинг иқлим ўзгаришлари, ўсимлик дунёси ҳамда денгиз жониворлари ҳаётига қандай хавф солиши мумкинлиги юзасидан мунтазам текширув олиб боришмоқда.
«Жанубий Жоржия ҳайратланарли даражада экологик жиҳатдан бой оролдир. Бу миллионлаб пингвинлар учун кўпайиш маскани ҳам ҳисобланади. Агар айсберг орол билан тўқнашса, ундаги жониворларнинг озиқ-овқат йўлларини тўсиб қўяди. Натижада улар қирилиб кетиши мумкин», — дейди океанограф Эндрю Мейжерс ўз тадқиқотларига таяниб.
Олимларнинг таъкидлашича, айсберглар ҳамда муз қатламларининг дунё океани бўйлаб ҳаракатланиши табиий ҳодиса саналади. Шунга қарамасдан, сўнгги йиллардаги иқлим ўзгаришлари Антарктикадан музларнинг ажралиб чиқиш тезлигини кескин оширган. Бу ҳолат дунёда кўплаб талофатларни келтириб чиқариши мумкин.
Маълумот учун, А23а айсберги 1986 йилда Антарктикадаги музликдан ажралиб чиққан ҳамда кўп ўтмай Уэддел денгизига тиқилиб қолган. 2024 йилнинг ноябрь ойида яна ҳаракатга келган. Қалинлиги тахминан 400 метр, майдони эса деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг