Тошкентдаги подстанцияда йирик ёнғин чиқди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги подстанцияда йирик ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 июль куни соат 01:31 да Мирзо Улуғбек тумани Авайхон кўчасида жойлашган подстанция ичида трансформатор ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:37 да етиб бориб, 02:06 да алангани ўчиришга муваффақ бўлган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июль куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлди, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинди. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг