Кўкдаладаги «заправка»да юз берган ҳолат бўйича жиноят иши очилди

11:06 17 Июль 2025 Жамият
146 0

Видеодан кадр

Кеча, 16 июль куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлгани, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Билдирилишича, Кўкдала туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.

«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», деб ёзади БП матбуот котиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?