Қашқадарёдаги «заправка»да йирик ёнғин юз берди

16:28 16 Июль 2025 Жамият
223 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 июль соат 14:40 да вилоят ФВБга Кўкдала тумани «Олтиндала» МФЙда жойлашган АГҚШ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 14:45 да етиб бориб, 15:00 да алангани ўраб олган ва орадан 35 дақиқа ўтиб ёнғинни ўчиришга эришган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?