Кўкдаладаги ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатлари юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 14:40 да Кўкдала тумани, «Олтиндала» МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққанлиги бўйича ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.
Бунга қарамасдан, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Бундан ташқари, ҳодиса юз берган жойга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилгани айтилди.
Бу «заправка»лардаги ёнғин туфайли одамлар ҳалок бўлган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлган, 2024 йил 17 декабрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш туфайли 4 киши ҳаётдан кўз юмган эди.
Бошқа бир ҳолатда, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг