Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
Бугун, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда «Science and Innovation» халқаро илмий журнали ҳамкорлигида, Жаҳон банкининг «Самара» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Симпозиумнинг асосий мақсади иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви фанларининг долзарб йўналишларида замонавий ҳамда эмпирик тадқиқотларни муҳокама қилиш, илғор методологиялар ва амалий ечимларни алмашишдан иборат бўлди. Шунингдек, глобал ўзгаришлар шароитида иқтисодий тизимлар ва бизнес жараёнлари самарадорлигини оширишга қаратилган янги илмий ғояларни илгари суриш ҳам кун тартибига қўйилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан таниқли олимлар, экспертлар, амалиётчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқовнинг кириш сўзи билан бошланди.
Симпозиум давомида Олий Мажлис Сенати сенатори Эркин Гадоев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Аҳмедов табрик сўзлари билан иштирокчиларни қутлади. Шунингдек, Қирғизистон, Россия, Германия, Қозоғистон ҳамда Туркия университетлари олимлари ҳам қизиқарли маърузалар билан чиқиш қилди.
Бундан ташқари, симпозиумга тақдим этилган мақола ва тезислар экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, илмий тўплам сифатида чоп этилиши белгиланди. Ушбу электрон тўплам «research-center.uz» сайтида эълон қилиниши ҳамда «ilmiyanjumanlar.uz» платформасига жойлаштирилиши маълум қилинди.
Тадбир якунида ишлаб чиқилган илмий тавсиялар нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бизнес жараёнларини модернизация қилиш ва халқаро интеграцияни ривожлантириш учун муҳим стратегик йўналишларни белгилаб бериши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг