Тошкентдаги мактаб ошхонасида тақиқланган маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди
Фото: Санэпидқўмита / Тошкент
Тошкент шаҳри Миробод туманидаги мактаблардан бирида санитария қоидаларининг бузилиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Санэпидқўмита пойтахт бошқармаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, бошқарманинг Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида юқумли касалликларга қарши чора-тадбирларнинг тўғри ташкил этилганлиги ҳамда эрталабки фильтрлаш ишлари юзасидан санитария назорати олиб борилган.
Тадбир давомида ўқув масканида қуйидаги камчиликлар аниқланган:
- ҳар кунлик эрталабки саралаш босқичларини олиб боришда махсус мосламаларнинг мавжуд эмаслиги;
таълим олувчилар учун тана ҳарорат ўлчагичлар етарли эмаслиги; - ошхонада тақиқланган маҳсулотларнинг сотилиши ва бракераж коммисияси томонидан назорат ишлари олиб борилмаганлиги;
- ҳамширалар етарли эмаслиги;
- фойдаланадиган дори воситаларининг муддати ўтганлиги;
- ҳожатхоналарнинг доимий очиқ ҳолатда эмаслиги, юқори қаватлардаги ҳожатхоналар ёпиқлиги;
- оқава сув тизими носозлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида, санитария қоида ва меъёрларининг қўпол равишда бузилиши, фильтрлаш ишларининг тўғри ташкил этилмаганлиги, муддати ўтган дори воситаларининг сақланиши, шунингдек аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг