Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди

14:17 27 Март 2025 Жамият
100 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса юзасидан бирламчи маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 март куни соат 12:06 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ифтихор кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:10 да етиб бориб, 12:29 да ёнғинни қуршаб олган ва 2 дақиқадан сўнг аланга тўлиқ ўчирилган.

ФВБга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?