Тошкентдаги кўчалардан бири ярим йилга ёпилади

18:27 01 Апрель 2025 Жамият
145 0

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири ярим йилга (сентябрь ойигача) ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

  • Ёпиладиган қисм: Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган жойдан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойгача.
  • Ишларни бажариш муддати: 2025 йил 2 апрелдан сентябрь ойигача.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, ўз йўлларини олдиндан режалаштириш тавсия этилади», деб ёзади ҳокимлик матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?