Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи ёш болани стулга cкотчлаб қўйгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 21 февраль куни Юнусобод туманида жойлашган «First Daycare» хусусий боғчасида содир бўлган.
Тармоқларда тарқалган видеолавҳада боғча тарбиячиси С.А. ва унинг ёрдамчиси Х.М. тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлаб қўйганини кўриш мумкин.
Ушбу воқеадан сўнг, мазкур хусусий боғча маъмурияти тарбиячилар С.А. ва Х.М. билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва уларни ишдан бўшатган.
«Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади расмий муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг