Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди

17:33 21 Апрель 2021 Жамият
1213 0

Жорий йил 20 апрель куни тушлик вақтида Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади оқиб кетаётгани гувоҳи бўлган ва дарҳол бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош прокуратура Матбуот хизматига маълум қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида жорий йил 21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган.

Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?