Ўзбекистон Президенти “JOGMEC” ва “ITOCHU Corporation” билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” ташкилотлари раҳбарлари Ичиро Такахара ва Джун Иноматани қабул қилди.
Ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Япониянинг энг илғор технологияларини қўллаган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“JOGMEC” “ITOCHU Corporation” билан биргаликда Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги уран конларини ўзлаштиришда иштирок этаётгани юқори баҳоланди. Компанияларнинг мамлакатимиз ҳудудларидаги истиқболли конлардан қимматбаҳо металларни қазиб олиш режалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва “ITOCHU” корпорацияси машинасозлик, геология ва инфратузилма соҳаларида кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга. Японияга ўта муҳим минералларни экспорт қилиш бўйича узоқ муддатли келишувларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Сувни тозалаш, автомобилсозлик, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш каби ҳамкорликнинг янги йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг