Тошкентдаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси биносига дарз кетди

Фото: Kun.uz
Бугун, 9 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳамда унинг 2-қават балкон қисми қулаб тушгани тасвирланган фото ва видеолар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Билдиришича, мазкур ҳолат кеча, 8 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг 5 қаватли биноси 2-қаватида кузатилиб, оқибатда бинонинг балкон қисми тагидаги тўцинга дарз кетган.
Шундан сўнг шифохона ходимлари бу ҳақда дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларига маълумот берилиб, бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми вақтинча бинонинг бошқа тарафига эҳтиёт чораси сифатида кўчирилган.
««Ўзоғирсаноатлойиҳа» институти экспертлари томонидан бино тўлиқ текширувдан ўтказилди. Ўрганиш натижасида иншоотнинг зарарланиш ҳолати фақат локал характерга эга эканлиги, дарз кетиш балкон қисмигагина тааллуқлилиги юзасидан хулоса берилди», дейилади хабарда.
Шунингдек, муассаса бош шифокори Содиқ Алимов юқоридаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Унга кўра, бинога зарар етмаган ва ҳозирда шифохона тўлиқ ўз вазифасини бажаряпти.
«Бирорта бемор шифохонадан чиқартирилгани йўқ. Хавотирга ўрин йўқ», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг