Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

17:40 27 Октябр 2021 Жамият
877 0

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, тахминан соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги “Хосилот” меҳмонхонаси яқинида “Lacetti” русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган 1996 йилда туғилган Муроджон М. бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган 1964 йилда туғилган Шукурулла Х. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” автобусига тўқнашган.

Хабарда айтилишича, тўқнашув оқибатида “Lacetti” ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?