Тошкентда юз берган «авария»да 2005 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида «Спарк» машинаси ҳайдовчиси бўлган 20 ёшли йигит автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 01:05 ларда туманнинг Нурафшон кўчасида 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг, у бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 1 нафар йўловчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов давом этмоқда.
Аввалроқ 28 ёшли португалиялик футболчи, «Ливерпул» ҳужумчиси Диого Жота Испаниянинг Замора вилоятида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг