WSJ: Трамп АҚШ талаблари бажарилмаса, Эроннинг янги раҳбарини йўқ қилишни маъқуллашга тайёр
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиларига агар Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий Вашингтон талабларига ён беришга тайёр бўлмаса, уни ўлдириш қарорини қўллаб-қувватлашини айтган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати Эрондан ядровий дастурни тўхтатишни талаб қилмоқда.
WSJ нашрининг ёзишича, Исроил Мужтабо Хоманаийни йўқ қилиш бўйича махсус операция ўтказиши мумкин.
АҚШ расмийлари Мужтабо Хоманаийнинг АҚШга нисбатан қатъий позицияда эканига ишонишади. WSJ манбаларининг тахминича, у Вашингтонга ён бермайди, ядро қуроли яратишдан воз кечмайди ва низони Америка томонининг шартлари асосида якунлаш бўйича музокараларга киришмайди.
Аввалроқ New York Post нашрига берган интервьюсида Америка етакчиси Хоманаийнинг Эрон раҳбари этиб сайланганидан мамнун эмаслигини билдирган эди. У Мужтабони «енгил вазнли» (таъсир кучи кам) деб атаган ва унинг сайланишини «хато» деб ҳисоблаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг