Тошкентда янги “Конституция боғи” яратилмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугун бутун мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Бош прокуратура ва Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида давлат ташкилотлари ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Ушбу лойиҳани туманда амалга оширишдан мақсад, туман экомуҳитини яхшилаш, дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар иқлимига мос манзарали ва мевали дарахтларни маҳаллийлаштиришдан иборат.
Ҳашар давомида Бектемир тумани 1-сектор ҳудудда жойлашган “Ийк ота” маҳалласида янги “Конституция боғи” барпо қилиниб, манзарали дарахтлар кўчатлари ўтказилди. Боғнинг умумий майдони 2 гектар бўлиб, лойиҳа доирасида 1500 га яқин полония, 2 хил турдаги 100 га яқин арча каби манзарали дарахт кўчатлари экилди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, янги барпо этилган боғ томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, туманда шу кунга қадар 50 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилиб, қаровсиз ерлар яшил ҳудудга айлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг