Тошкентда янги йўловчи автобуслари сотиб олинади

10:29 23 Декабрь 2021 Жамият
1184 0

2022-2025 йилларда йўловчи ташиш транспортини янгилаш, янги «яшил» замонавий автобуслар харид қилиш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, транспорт тизимини тизимли модернизация қилиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Қайд этилишича, 2022 йилда 590 та автобус харид қилинади:

90 та катта сиғимли автобуслар (12 метр) MAN CNG;

200 та ўрта сиғимли (8,5 — 9 метр) saz LE60;

300 та катта электр автобуслари (12 метр).

2023 йилда — 253 та автобус:

53 та катта сиғимли электр автобуслари (18 метр);

100 та катта сиғимли (12 метр) MAN CNG;

100 та катта сиғимли электр автобус (12 метр).

2024-2025 йилларда 100 та электробус сотиб олиш режалаштирилган:

100 та катта электр автобуслари (12 метр).

Қайд этилишича, янги автомашиналар харид қилиш учун 3 триллион 96 миллиард 855 миллион сўм йўналтирилади.

Хабар қилинишича, харидлар Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари асосида хусусий инвесторлар томонидан қопланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?