Тошкентда яна бир нуфузли спорт мусобақаси ўтказилади
Шу йилнинг 4-18 декабрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақа «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бутун дунёда ҳамон пандемик вазият ҳукм сураётган бўлишига қарамай, Тошкентда ўтадиган ушбу жаҳон чемпионатига сайёрамиздаги 90дан ортиқ давлатдан жами 480 нафар атлетлар (шундан 190 нафари аёллар) 20 та вазн тоифасида 60та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади. Умумий ҳисобда, жаҳон чемпионатига расмий делегация вакиллари, ҳакамлар, спорт жамоаларининг шифокорлари ва бошқа мутахассисларни қўшиб ҳисоблаганда қарийб минг нафарга яқин хорижлик меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 7 декабрь куни соат 16:00да «Юнусобод» спорт мажмуасида ташкил этилади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг