Тошкентда яна бир автомобилда ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманида автомобиль ёниб кетганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 15 сентябрь куни соат 00:23 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Шафтолизор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатга асосан ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:30 да етиб борган ва ёнғин соат 00:36 да тўлиқ ўчирилган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижон туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида «MAN» русумли ёқилғи ташувчи автомобили цистернасидан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг