Андижондаги газ «заправка»да ёқилғи ташувчи автомобиль ёниб кетди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги газ «заправка»да ёнғин содир бўлгани ҳақидаги видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, бугун, 5-сентябрь куни соат 12:05 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига, Андижон туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Маълум бўлишича, газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида тахминан 5 тоннали ёқилғи сақлаш сиғимига эга «MAN» русумли ёқилғи ташувчи автомобили цистернасидан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда 13:03 да тўлиқ бартараф этилган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг