Тошкентда туризм ва меҳмондўстлик соҳасига бағишланган GEW-2022 VI Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

16:04 12 Декабрь 2022 Жамият
583 0

Бугун, 12 декабрь куни Тошкентдаги ТEАМ университетида «GEW-2022» ВИ Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global entrepreneurship week) бошланди. Бу йилги ҳафталик «Туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги тадбиркорлик» мавзусига бағишланмоқда.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, ГEН Узбекистан директори Ҳикмат Абдураҳмонов, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавит Бен-Ҳиллел, TEAM университети бош директори Абдурасул Юсупов, TEAM университети декани Эрдоган Экиз, шунингдек, давлат идоралари, тижорат ташкилотлари, университетлар, молия институтлари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, талабалар ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов номидан барча иштирокчиларни табриклади.

«Маълумки, туризм соҳаси давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланиб, саёҳатларни рағбатлантиришнинг «cashback» ва «tax-free» тизимлари, шунингдек, бизнесни юритиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш.механизмлари жорий этилмоқда.

Тадбиркорлик ҳафталиги ахборот алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида янги ўсиш нуқталари ва йўналишларини аниқлаш учун муҳим майдондир».

Тадбир давомида Ҳикмат Абдураҳмонов, Зеҳавит Бен-Ҳиллел ва Абдурасул Юсуповлар ёш тадбиркорларга маърузалар қилишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Куннинг иккинчи ярмида «Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни бошқариш соҳасидаги ҳозирги тенденциялар ва истиқболлар: ҳукумат, бизнес ҳамжамият ва инвесторлар нуқтаи назари» мавзусида панель муҳокамаси ва «Самарқанд туристик форуми туризм соҳасида фикр алмашиш учун ривожланаётган платформа сифатида» мавзусида тақдимот бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ушбу ташаббус ГEН Узбекистан томонидан олтинчи бор ташкил этилмоқда ва ҳафталикнинг асосий ташкилотчилари ва мезбонлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ТEАМ университети ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳафталик давомида 10 дан ортиқ тадбирлар: муҳокамалар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этилади.

«GEW-2022» 6-Глобал тадбиркорлик ҳафталиги 16 декабргача давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер