Тошкентда туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатиш ишларининг иккинчи босқичи бошланди.

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги туристлар орасида машҳур бўлган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар бўйида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида), белгиланган стандартларга мувофиқ туристик йўл кўрсатгичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу нафақат туристлар, балки маҳаллий аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонларига қулайлик яратган ҳолда мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишлари учун кенг имконият беради.
"Шу каби лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар Тошкент шаҳридаги туристлар кўп ташриф буюрадиган Маданий мерос объектларида жами 90 та туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилмоқда" дейилади департамент ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг