Тошкентда «Spark» бутунлай ёниб кетди

11:36 25 Июнь 2025 Жамият
108 0

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент шаҳри Сергели туманида «Spark» русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 25 июнь куни соат 09:34 да Сергели тумани Порлоқ кўчасида «Spark» русумли автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:42 да айтилган манзилга етиб бориб, 3 дақиқада алангани бартараф қилган.

Қайд этилишича, манзилда «Spark» автомобили тўлиқ ёниб зарарлангани ҳамда унинг ёнида турган «Cobalt» русумли машинанинг ён томони кузов қисми ёниб зарарлангани аниқланган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?