Тошкентда шахмат бўйича «Central Asia Chess Cup 2023» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда

11:56 23 Январь 2023 Спорт
897 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон шахмат федерацияси маълумотига кўра, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлик қилаётган турнинг умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ долларига тенг.

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг 6 та тури ортда қолди. Унинг натижаларига кўра, юртдошимиз Шамсиддин Воҳидов 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни 7 шахматчи эгаллаган. Барчасида бир хил натижа: 4,5 очко. Улар Ортиқ Ниғматов, Саидакбар Сайдалиев, Бобир Сатторов (Ўзбекистон), Азамат Утегалиев, Рамазон Шалмаханов, Муртас Кашгалиев (Қозоғистон), Мустафахўжа Ҳусенхўжаев (Тожикистон). Қизлар орасида 4 очко билан Нилуфар Ёқуббоева (Ўзбекистон) пешқадамликни сақлаб турибди.

«Central Asia Chess Cup 2023» халқаро 24 январга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?