Тошкентда қўлбола ароқ ишлаб чиқараётган яширин цехлар фош этилди
Фото: Прокуратура департаменти
Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарган яширин цехдан 850 литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар М.А., М.М. ва бошқалар Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Қовунчи МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этган.
Маълум бўлишича, улар қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда сотиш мақсадида қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарган. Тадбир давомида ушбу хонадондан “Тошкент оқшоми” номли 185 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти ҳамда 85 дона елим идишдаги жами 850 литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “С.Н.” МЧЖ раҳбари Б.Х. харидорга 2 дона акциз маркаси шубҳали бўлган спиртли ичимликни сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ушбу дўкондан турли номдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг