Тошкентда қарийб 25 минг қути пиротехника буюмларини уйида сақлаётган шахс ушланди

Фото: Прократура департаменти
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадондан 658,6 млн сўмлик пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув тадби ўтказилганри.
Тадбир давомида Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудида яшовчи М.К.нинг (муқаддам судланган) хонадонидан янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида олиб келинган умумий баҳоси 658,6 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 4 440 дона «Creative Color Smoke» номли ҳамда 20 127 дона номи ёзилмаган пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг