Тошкентда Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Давлат Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича вазифа қўйилган.
Йиғилишда мазкур топшириқ ижросини бажариш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, бунинг учун импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқишни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш лозимлиги билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг