Тошкентда «Нақш» ҳунармандчилик мактаби очилди
Ушбу лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг энг қадимий анъанавий санъат мактаби — Кинг жамғармаси (KFSTA) билан ҳамкорликда амалга оширилган.
«Нақш» мактабининг биринчи ўқув йили беш курсдан ташкил топади. Дастлабки машғулотлар Тошкентда, 2-босқич Самарқандда — Улуғбек мадрасасида ўтказилиб, талабалар XV аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганади.
«Қадимий ҳунарлар замон билан ҳамнафас бўлаётгани, усталар эса уларни авлоддан авлодга етказиш учун илҳом олаётгани қувонарли ҳол», — дейди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
Маълумот учун. Кинг жамғармаси (KFSTA) кўп йиллардан буён дунёнинг турли бурчакларидан келган усталарга меъморчилик, нақш, хаттотлик ва амалий санъат сирларини ўргатиб келаётган маскан ҳисобланиб, эндиликда бу бой тажрибадан Ўзбекистонда ҳам баҳраманд бўлиш имкони пайдо бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг