Тошкентда мактаб ўқувчиси футбол дарвозаси босиб қолиши оқибатида вафот этди

Иллюстратив фото
Тошкент шаҳар Олмазор туманида мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, 133-умумтаълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси — 2007 йил 3 июль куни туғилган А.М. 27 сентябрь куни синфдошлари билан соат 20:00 ларда овқатланишга, ундан сўнг 21:00-22:00 лар атрофида тумандаги 134-мактаб спорт майдонига футбол ўйнагани борган.
Футбол ўйнаб бўлгандан сўнг кетмоқчи бўлиб туришганда А.М. футбол дарвозасига осилган, мувозанатни ушлолмай чалқанча йиқилган. Боланинг устига дарвоза тушиб, тагида қолган, ўқувчилар дарвозани кўтариб, тез ёрдам чақирган.
«40 дақиқада тез ёрдам келган, боланинг отасини чақиришган. Улар А.М.ни СамПИга олиб борган, бола жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишаётганида, соат 23:45 ларда «қорин ёпиқ жароҳати, жигар ёрилиши, жигар венаси узилиши, ички қон кетиши, травматик шок» оқибатида вафот этган», дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг