Тошкентда “Lacetti” ва “Malibu” иштирокида ЙТҲ юз берди

10:43 25 Сентябр 2024 Жамият
197 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкентда «Lacetti» ва «Malibu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 21:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 13-уй қаршисида юз берган. Ўша куни 2002 йилда туғилган А.К. «Malibu» русумли автомашинаси ва ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашиналари ўзаро тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1951 йилда туғилган Х.Т.га ва «Malibu» русумли автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?