Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, Давлат солиқ хизмати ва Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида маҳаллий дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир кўрсатадиган дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди, деб хабар беради ЎзА.
Маълумотларга кўра, ушбу шахс хорижда ишлаб чиқарилган «Тропикамид», «Селофен» ва «Зардекс» дори воситаларини сотиш вақтида қўлга олинган. Шунингдек, 92 дона кучли таъсир этувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирда қиймати 300 минг сўм бўлган «Регапен» дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган уч нафар сотувчи қўлга олинди.
Дорихонадан «Карбамазепин», «Тебантин», «Зардекс», «Карбалекс», «Регапен» гиёҳвандлик воситалари тегишли ҳужжатларсиз ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг