Тошкентда каналга тушиб кетган қизларни қутқарган фуқаронинг ўзи чўкиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига икки нафар қиз тушиб кетгани ва уларни қутқариш мақсадида каналга тушган фуқаронинг ўзи чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 май куни Бўрижар каналига тушиб кетган икки нафар вояга етмаган қизларни қутқарган эркакнинг ўзи чўкиб кетиш оқибатида вафот этган. Таъкидланишича, эркак сузишни яхши билган, бироқ канал қирғоғи таъмирланаётгани сабабли сувдан қайтиб чиқишнинг имкони бўлмаган.
«Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеада жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Бўрижар канали қирғоғининг айрим қисмларида саёҳат майдони барпо этилаётгани сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Ушбу таъмирлаш ишлари сабаб канал қирғоғи бетонлаштирилиб, таяниб чиқиш учун имконсиз ҳолатга келиб қолган. Натижада 43 ёшли фуқаро А.С. сузишни яхши билишига қарамасдан чўкиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг