Тошкентда иккита туман аҳолиси вақтинча газсиз қолади

11:51 05 Октябр 2021 Жамият
711 0

Шайхонтоҳур туманининг Себзор ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида Д-89 мм ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш режалаштирилган. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» хабар берди.

Шу муносабат билан 5 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача Кухота маҳалласидаги 180 та турар-жой биноларига, Себзор маҳалласидаги 2 та кўп қаватли уйларда 198 та хонадонга ва 9 та кўп қаватли уйларда 208 та хонадонга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, Д-57 мм газ қувурини Олмазор туманининг Эски Шаҳар маҳалласи ҳудудида жойлашган мавжуд ўрта босимли газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2021 йил 5 октябрда соат 10:00 дан 18:00 гача Эски Шаҳар маҳалласидаги 255 та турар-жой биноларига ва бу манзилда 7 та улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?