Тошкентда икки пиёдани уриб юборган «Lacetti» дарахтга урилиб, мажақланиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва икки пиёда вафот этди. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 22 октябрь куни соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. 1985 йилда туғилган С.К. «Lacetti» русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда — 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юборган.
Шундан сўнг руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек яна бир пиёда 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг