Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун «Destination Forum» анжумани ўтказилади
Тошкент шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ҳамда Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.V. – DRV) билан ҳамкорликда Германия ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари учун «Destination forum» халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
Германиянинг йирик туркомпаниялари ёрдамида Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини Ғарбий Европа бўйлаб тарғиб қилиш ва ушбу қитъадан юртимизга келувчи туристлар сонини кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг 10-17 май кунлари Германиянинг 80 нафар туристик операторларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилмоқда.
DRV - Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ассоциация бўлиб, у мамлакат туризм бозорининг умумий даромадининг қарийб 90 фоизини ўзида жам қиладиган туризм йўналишидаги барча ташкилотларни қамраб олади.
Саёҳат давомида германиялик туроператорларни сўнгги йилларда туризм соҳасида олиб борилган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан таништириб, улар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйлаб инфо-турлар ташкил этилади.
Саёҳат якунида, жорий йилнинг 16 май куни германиялик ва ўзбекистонлик туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокида «Destination Forum» анжумани ва B2B учрашувлар ташкил этилади.
«Destination Forum» давомида Германиянинг энг йирик сайёҳлик агентликлари ва туроператорларига европаликлар учун Ўзбекистонни устувор сайёҳлик йўналиши сифатида таништиришга қаратилган тақдимотлар ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг