Тошкентда «Газель» йўл четидаги дарахтга урилди, жабрланганлар бор

Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида ичида йўловчилари бўлган «Газель» йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 10 апрель куни соат 14:30 да Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасининг 2-даражали йўлида содир бўлган. «Газель» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида дарахтга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, шунингдек, транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг