Тошкентда дипломатик миссиялар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар XIX хайрия фестивали бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар ХIХ хайрия фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда Озарбайжон, Афғонистон, Миср, Беларус, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Ўмон, Чехия, Швейцария ва бошқа давлатлар ўзларининг бой миллий колоритини намойиш этди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида, Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси 2000 йилдан буён маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалини ўтказиб келаётгани, у мамлакатимизда фаолият юритаётган элчихоналар ошпаз ходимларининг муҳим тадбирларидан бирига айлангани таъкидланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ўз нутқида, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль мамлакатимиз маданий ҳаётини мазмунан тўлдириб, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига фестивалда иштирок этаётган мамлакатлар маданияти ҳамда туризми билан яқиндан танишиш имконини беришини, шунингдек, маданият ва сайёҳлик соҳаларининг ривожланишига хизмат қилишини билдирди.
Фестивалда хорижий давлатларнинг кенг турдаги миллий таомлари намойиши билан бир қаторда фольклор-этнографик жамоалар ўз санъатини намойиш этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг